Jaloliddin Ahmadaliyev - Болалик (Bolalik) текст песни

Jaloliddin Ahmadaliyev

Жалолиддин Ахмадалиев [Fargʻona, O‘zbekiston Respublikasi] 🇺🇿

[Jaloliddin Ahmadaliyev - Болалик Bolalik текст песни]

[Lyrics, Qo'shiq matni]

Қаламдайин кўчат бугун терак болди
Кўксимдаги дунёга тенг юрак болди
Қаламдайин кўчат бугун терак болди
Кўксимдаги дунёга тенг юрак болди

Бугун онам сочларида оқ кўрганда
Йиғлай десам, болалигим керак болди
Бугун онам сочларида оқ кўрганда
Йиғлай десам, болалигим керак болди

Олис кетдим кўкка етсин дедим куйим
Дунёларда жарангласин дедим куйим
Боғда отам изларини топа олмай
Кўрай десам, болалигим керак бўлди
Боғда отам изларини топа олмай
Кўрай десам, болалигим керак бўлди

Учиб юрдим енгил руҳим, енгил жоним
Бўлди энди, бўлди ерга кўнгил жоним


Учиб юрдим енгил руҳим, енгил жоним
Бўлди энди, бўлди ерга кўнгил жоним

Кўнглингда не гаплар бор-а, сингилжоним
Сўрай десам, болалигим керак болди
Кўнглингда не гаплар бор-а, сингилжоним
Сўрай десам, болалигим керак болди

Севган қизим берди дунё ғашларини
Юрагимга қадаб олди қошларини
Севган қизим берди дунё ғашларини
Юрагимга қадаб олди қошларини

Битта-битта қилиб ўрим сочларини
Тортай десам, болалигим керак бўлди
Битта-битта қилиб ўрим сочларини
Тортай десам, болалигим керак бўлди

Йўлбарс босган босган изи билан
Йигит номи кетар қайтган сўзи билан
Бу дунёни фақат меҳр кўзи билан
Кўрай десам, болалигим керак бўлди
Кўрай десам, болалигим керак бўлди
Кўрай десам, болалигим керак бўлди

Интерпретация для


Добавить интерпретацию

Интерпретировать